Бош прокуратурада Бош прокурор Н.Йўлдошев раислигида ўтаётган йиғилишда Транспорт соҳасида коррупциявий ҳуқуқбузарликларнинг сабаб ва шарт-шароитлари бартараф этилмагани ҳам тилга олинди.
Н.Йўлдошев, бош прокурор:
- Сўнгги икки йилда Транспорт вазирлиги ва соҳадаги корхоналар ходимларидан 57 нафари коррупциявий жиноятларга қўл урган.
Таҳлилларга кўра, тизимда йўл қурилиши учун ажратилган бюджет маблағларини талон-торож қилиш, йўловчи ва юк ташиш хизматидан тушган пулларни ўзлаштириш билан боғлиқ жиноятлар содир этилмоқда.
Масалан, “Каттақўрғон туман йўллардан фойдаланиш” корхонаси директори Р. бош ҳисобчи Ш. ҳамда муқаддам шу корхонада содир этган қатор жиноятлари учун судланиб, корхонада фаолиятини яна давом эттириб келаётган жиноий шериклари билан тил бириктириб, умуман таъмир кўрмаган 20 та йўлни таъмирдан чиқарганликлари ҳақида қалбаки ҳужжатларни тузиб, 2,4 млрд. сўм бюджет маблағларини ўмарган.
Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА






