АсосийЖАМИЯТ

Бош прокуратурада ўтаётган йиғилишда юртимиздаги қайси бозорларда таниш-билишчилик, турли суиистеъмолчилик ва талон-торожликлар кузатилаётгани тилга олинди

Бош прокуратурада Бош прокурор Н.Йўлдошев раислигида ўтаётган йиғилишдаҚишлоқ хўжалиги соҳ...

'Бош прокуратурада ўтаётган йиғилишда юртимиздаги қайси бозорларда таниш-билишчилик, турли суиистеъмолчилик ва талон-торожликлар кузатилаётгани тилга олинди'ning rasmi

Бош прокуратурада Бош прокурор Н.Йўлдошев раислигида ўтаётган йиғилишдаҚишлоқ хўжалиги соҳасидаги вазирлик ва идораларда ҳанузгача турли қонун бузилишлар, суиистеъмолчиликларга барҳам берилмаётгани танқид остига олинди.

Ўтган 2 йилда қишлоқ хўжалиги соҳасига дахлдор вазирлик ва идораларнинг 391 нафар ходимлари турли кўринишдаги жиноятлари учун   жавобгарликка тортилган.

Мисол учун, Янгийўл тумани қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи Ю. “Валиев Инвест барака” фермер хўжалиги раҳбари В. билан тил бириктириб, фермер хўжалигининг 30 сотих ер майдонини сохта кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш орқали 38.400 долларга сотиб юборган.

Қишлоқ хўжалиги соҳасининг ривожи, аввало, ер майдонларидан оқилона ва самарали фойдаланиш билан чамбарчас боғлиқ.

Айрим раҳбарлар томонидан ерлардан хўжасизларча ва ноқонуний фойдаланиш ҳолатларига йўл қўйилаётганлиги таъкидланди.

Хусусан, ер майдонларини хатловдан ўтказиш жараёнида республика бўйича 967 та ҳолатда 34.822 гектар ер майдони қонунга зид ажратиб берилган.

Ер ажратиш ва ундан фойдаланишда коррупция, таниш-билишчилик, ошна-оғайнигарчилик ҳолатлари мавжудлиги қайд этилди.

Бухоро вилоятида қисқа муддатда ўтказилган ўрганишларда 21.493 гектар ерни ноқонуний муомалага қаратиш билан боғлиқ қонунга зид қарорлар қабул қилинган.

Мисол учун, Жондор туман ҳокими 2020 йил 16 майдаги қарори билан ўринбосарининг яқин қариндошига 100 гектар ер майдонини чорвачилик йўналишида, гарчи етарли чорваси бўлмасада, ноқонуний ажратиб берган.

Ер ажратиш жараёнларида коррупциявий жиноятлари учун сўнгги икки йилда ҳокимликларнинг 22 нафар масъул ходимлари жавобгарликка тортилган.

Хусусан, Арнасой туман ҳокимининг ўринбосари С. “Оққуш ҳалол парранда” жамияти раҳбари Ж.га 10 гектар ер ажратиб бериш эвазига 13 минг доллар талаб қилиб, 2 минг доллар олганида қўлга тушган.

Шу каби, ер ажратиб бериш эвазига Юнусобод туман ҳокими ўринбосари З. 5 минг, Бувайда туман ҳокими ўринбосари Д. 20 минг, Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги уй-жой ширкатлари уюшмаси раиси А. 35 минг доллар олганлиги учун қонун олдида жавоб берди.

Айрим ходимлар тадбиркорларга ёрдам бериш ўрнига, улардан тамагирлик қилиб, пул ундираётганлиги ташвиш билан таъкидланди.

Масалан, Сурхондарё вилоят ҳокимлиги бўлими бошлиғи И. Шўрчи туман ҳокимлиги бош мутахассиси Т. орқали тадбиркор Б.дан 1 млрд. сўм имтиёзли кредит олишида ёрдам берганлиги учун 2 минг долларни талаб қилиб олган. 

Бўш биноларни тадбиркорликка жалб қилиш борасида ҳам турли қонун бузилишларга йўл қўйилмоқда.

Мисол учун, Андижон вилоят ҳокимлиги мутахассиси Қ. муқаддам судланган А. ва М. билан тил бириктириб, сохта ҳужжатлар билан  Шаҳрихон туман Силга қарши курашиш диспансери биносини “ноль” харид қийматида қўлга киритган. 

Кейинчалик бинода ҳеч қандай тадбиркорликни йўлга қўймасдан, бинони бузиб, қурилиш материалларини 760 млн. сўмга сотиб юборган.

Жойларда бозорлар фаолиятини тўғри ва самарали ташкил қилиш ҳокимликлар зиммасидаги асосий вазифалардан биридир.

Айни пайтда, бозорларда таниш-билишчиликтурли суиистеъмолчилик ва талон-торожликлар кузатилмоқда

Биргинапойтахтдаги “Янгиобод ихтисослашган бозори” директори И. қатор коррупциявий жиноятларни содир этишда айбланиб, тергов ўтказилмоқда.

У муқаддам савдо ва бозор соҳаларида ишлаб, бир неча маротаба судланган, сўнгги бор “Сергели деҳқон бозори” директори лавозимида ишлаганда содир этган суиистеъмолчиликлари ва талон - торожликлар учун 2016 йилда суд ҳукми билан жазоланган. 

И. 2019 йил февраль ойида яна “Сергели деҳқон бозори” директори лавозимига тайинланиб, ўша йилнинг апрель ойидан эса “Янгиобод ихтисослашган бозори” директорлигига ўтган.

Бу бозорда ҳам “эски ҳунарини” давом эттирган И. бозорга шахсий мулки сифатида қараб, тушумларни ва бозор мулкини талон - торож қилиш билан шуғулланиб келган.

Ғараз мақсадларини амалга ошириш учун атрофига ўзига ҳайриҳоҳ шахсларни тўплаб, қисқа муддатда 2,7 млрд. сўмлик тушум пулларини ўмарганлиги, 919 млн. сўм солиқдан бўйин товлаганлиги, бозорда 124 та ноқонуний қурилмалар қурдирганлиги аниқланган.

Талон-торож қилган пуллардан қарийб 740 млн. сўмини легаллаштирган, жумладан, 340 млн. сўмга 5 хонали квартира, 200 млн. сўмга “Траилблезер” автомашинасини сотиб олган. 

Бундай талон-торожлик оқибатида бозор ўта аянчли ҳолатга келиб қолган.

Шу билан бирга, “Сергели деҳқон бозори”, “Фарҳод деҳқон бозори”, “Авиасозлар деҳқон бозори”га ўзига яқин шахсларни лавозимга ўтказишга эришиб, ушбу бозорларга ҳам ўзи норасмий раҳбарлик қилган.

    Бошқа янгиликлар