АсосийJamiyat

Бош прокуратура: Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг 318 нафар ходимлари жиноий қилмишлари учун жавобгарликка тортилди

'Бош прокуратура: Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг 318 нафар ходимлари жиноий қилмишлари учун жавобгарликка тортилди'ning rasmi

Бош прокуратурада ўтган йиғилишда Вазирлик ва идораларда коррупцияга имкон бераётган айрим сабаб ва шарт-шароитлар ўрганилганда, айрим соҳаларда ички идоравий назорат ҳамда юридик хизматнинг ўрни сезилмаётгани, баъзи раҳбарларнинг ўзи бундан манфаатдор эмаслиги ҳам коррупцияга чек қўйишга имкон бермаётгани таъкидланди.

Барча соҳаларда қонунлар ижросини бевосита таъминлашга масъул бошқарув идоралари, ижро устидан назоратга масъул эса 50 дан ортиқ назорат-текширув органлари мавжудБироқ, назорат органларининг қонунийликка таъсири сезилмаётгани танқид остига олинди.

Йиғилишда ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятидаги коррупция ҳолатлари муҳокама қилинди.

Ўтган 2 йилда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг 318 нафар ходимлари жиноий қилмишлари учун жавобгарликка тортилганлиги кўрсатиб ўтилди.

Масалан, “Арк булоқ” божхона пости бошлиғи Ж. бошчилигидаги бир гуруҳ божхона ходимлари пора эвазига турли субъектлар томонидан импорт қилинган товарлар қийматини пасайтириб кўрсатиб, давлат манфаатларига қарийб 9 млрд. сўм зарар етказган.

Тергов жараёнида Ж.нинг уйида ўтказилган тинтувда, пора сифатида олинган 311 минг доллар нақд пуллар олинган.

Бундан ташқари, жиноий йўл билан топилган пуллар эвазига Бўстонлиқ туманида 8 сотихли дала ҳовли қурганлиги, “Тошкент-сити” мажмуасидан 2 та хонадон ва 1 та нотурар жой ҳамда “Каптива” автомашинасини сотиб олганлиги аниқланган.

Ҳозирда Ж. ва шериклари суд олдида жавоб  бермоқда. 

Йиғилиш якуни бўйича тегишли соҳалар, вазирлик ва идораларда коррупцияга барҳам бериш бўйича комплекс тадбирларни амалга оширишга қаратилган қарор қабул қилинди.

Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА

    Бошқа янгиликлар