1

Қуйичирчиқда 160 ўринга мўлжалланган янги МТТнинг тантанали очилиши бўлиб ўтди

ЖАМИЯТ 07.11.2020, 16:30
Теглар: Қуйичирчиқ, МТТ
Қуйичирчиқда 160 ўринга мўлжалланган янги МТТнинг тантанали очилиши бўлиб ўтди

2020 йил 6 ноябрь куни Мактабгача таълим вазирлиги томонидан ОАВ вакиллари учун ташкил этилган пресс-тур доирасида Тошкент вилоятида болаларнинг мактабгача таълим билан қамрови ва Ўзбекистон педагогик коллежларида дуал таълимнинг жорий этилишини намойиш этди.

 Қуйичирчиқ туманида янги МТТнинг тантанали очилиши бўлиб ўтди.

Қуйичирчиқ туманида жойлашган 24-сонли давлат МТТ вазирликлараро ҳамкорлик доирасида Давлат божхона қўмитаси кўмагида қурилди.

«24-сонли МТТ туманининг чекка ҳудудида қурилган бўлиб, бу ерда бошқа МТТлар мавжуд эмас. Авваллари бу ерда атрофи бўш жойдан иборат жарлиқ бўлган. Ернинг ноқулай рельефи ва тупроқдаги юқори намлик бу ерда дехқончилик ишларини олиб боришга тўсқинлиқ қилар эди. Ерости сувлар хайдалиб, ер сатхи текислангач қурилиши ташкилоти бу ерда қуввати 160та жойга эга МТТни қуриб берди. Бу дегани, яна қисқа муддатли гуруҳларни ҳисобга олсак, жами 190 нафар болакай сифатли мактабгача таълимга эриша оладилар. Ушбу иншоотда қўлланилган янгилик ҳақида тўхталмоқчи эдим. У ҳам бўлса, очиқ ўйингоҳлар узра ўрнатилган матоли соябонлардир. Бу болаларимизни куёшдан ҳимоя қилувчи оддий ва самарали усулдир. Эҳтимол, МТВ ушбу амалий ечимни бошқа қурилишларда ҳам қўллайди», дея маълумот берди Мактабгача таълим вазирининг биринчи ўринбосари Қахрамон Олимов.

 Давлат божхона қўмитаси томонидан туманнинг Тўқбой маҳалласида ташкил этилган мазкур боғча қурилишига 10 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ажратилган бўлиб, жами 160 ўринга мўлжалланган. Маълум қилинишича, маҳаллада бунга қадар умуман боғча бўлмаган. Ҳозирда боғча икки сменада қисқа муддатли фаолият олиб боради. Яъни биринчи сменада соат 8:00 дан 12:00 гача ҳамда иккинчи сменада соат 13:00 дан 17:00 га қадар болаларга машғулотлар ўтилади.Шунингдек, боғча ташкил этилиши натижасида 30 нафар педогог иш билан таъминланади. Лекин қисқа муддатли фаолият олиб борилаёгани сабаб айни вақтда 14 нафар педагог ишга олинган. Таъкидланишича, мазкур мактабгача таълим ташкилотидаги қисқа муддатли гуруҳлар ҳафтада 2 кун ингилиз тили, мусиқа тўгаракларига жалб қилинган. Ушбу тўгараклардан олий малумотли ўқитувчи-педагоглар дарс ўтади.

Ҳар бир гуруҳда телевизор ва кондиционер ўрнатилган бўлиб, бепул мактабга тайёрлов гуруҳлари эса компьютерлар билан жиҳозланган. Уч қаватли трансформер кроватлар осонлик билан йиғилади ва ўйнаш учун кенг ҳудуд пайдо бўлади. Ичимлик сувини тежаш мақсадида МТТ ерлари артезиан қудуқлардан олинган сув билан суғорилади ва намланади. МТТнинг ҳамма ҳудуди бўйлаб кузатув видеокамералари ўрнатилган.

Маълумот учун, Тошкент вилоятида 789та МТТ бўлиб, улардан 481таси давлат, 26таси ташкилотларга қарашли, 112таси хусусий, 52таси оилавий ва 18таси ДХШ асосидаги МТТлардир. 2020 йил 3 кварталига келиб Тошкент вилоятидаги болаларнинг 49,5%и мактабгача таълим билан қамраб олинган (2017 йилда бу кўрсаткич 27,2% эди). Жорий йилнинг охиригача МТВ бу кўрсаткични 57,4%гача етказишни мақсад қилиб қўйган. Оҳирги 3 йил давомида вилоятдаги МТТлар сони 1,8 баробар ортган.

                                       МАРЯМ САТТОРОВА

                                                "ДАРАКЧИ" мухбири

Шарҳлар

Тошкентдаги боғчада боланинг юзи куйиб жароҳатланганига тиббий восита билан бўёқларни ўчирилгани сабаб қилиб кўрсатилмоқда. ИИББ терговга қадар текширув бошлади

15.08.2022, 18:51

Интернет тармоғида МТМ тарбияланувчисининг юз қисмида “қизариб куйиш” аломатлари мавжудлиги бўйича хабар тарқалди. Мазкур ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича,...
Қуйичирчиқда руҳий касал бўлган шахс бировнинг уйига адашиб кирди ва хонадон эгасини ўлдирди

26.11.2019, 18:30

Тошкеннт вилоятида руҳий касал бўлган шахс одам ўлдиргани аниқланди. Бу ҳақда darakchi.uz’га Бош прокуратура Матбуот хизмати маълум қилди. Келтирилишича, 2019 йил 25 ноябрь куни соат 00:30ларда...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1