АсосийЖиноят

Марғилон шаҳрида “Gentra” автомашинасини олиб қочган шахслар қамоққа олинди

Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида эшиклари қулфланмаган ҳолатда қаровсиз қолдирган «Gentra»...

'Марғилон шаҳрида “Gentra” автомашинасини олиб қочган шахслар қамоққа олинди'ning rasmi

Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида эшиклари қулфланмаган ҳолатда қаровсиз қолдирган «Gentra» русумли автомашинани олиб қочган жиноий шериклар ушланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар қилди.

Хабарга кўра, 9 октябрь куни «Ёвқочар» МФЙ ҳудудида яшовчи фуқаро Б.М. исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб бу ҳақда маълум қилган. Унинг мурожаатига асосан 8 октябрь куни соат 10:00 ларда номаълум шахс хонадон олдида эшиклари қулфланмаган ҳолатда қаровсиз қолдирган «Gentra» автомашинасини олиб қочган.

Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (Транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни У.Қ., М.A. ва Т.Ш. содир этгани аниқланиб, уларга нисбатан суд томонидан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Маълумот учун, Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

 

Бошқа янгиликлар