1

Учкўприк туманида харидорнинг 200 АҚШ доллар пули қалбакилиги аниқланди

ЖАМИЯТ 07.11.2020, 17:02
Теглар: Учкўприк, 200 АҚШ доллар
Учкўприк туманида харидорнинг 200 АҚШ доллар пули қалбакилиги аниқланди

Учкўприк тумани. 3 ноябрь куни б.А. ИИБга мурожаат қилиб, унда 2020 йилнинг 10 май куни номаълум шахс Бегобод қишлоғи ҳудудида жойлашган кредит савдо дўконида уяли телефон сотиб олмоқчи эканлигини айтиб, унга тегишли бўлган "Samsung Galaxy A 20-S" русумли уяли телефон аппаратини 2.100.000 сўмга сотиб олишга келишиб, икки дона 100 АҚШ доллар купюрасидаги 200 АҚШ доллари ҳамда 80.000 сўм пулларини бериб, телефонни олиб, кредит савдо дўконидан чиқиб кетган сўнг, номаълум шахсдан олган 200 АҚШ доллари купюраси қалбакилиги ҳақида шубҳа қилганлигини маълум қилган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

Ўтказилган техник криминалистик экспертизасининг хулосасига кўра, 2 дона 200 АҚШ доллари қийматидаги купюра АҚШ пул билетларини ишлаб чиқарувчи давлат корхоналарида тайёрланмаганлиги, купюра текис офсет босма усулда амалга оширилганлиги кўрсатиб ўтилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 176-моддаси 1-қисми (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида мазкур жиноятни Д.Ф. содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.

 

Шарҳлар

Учкўприкда “Coca-cola”, “Pepsi” ва “Fanta”ларни яширин ишлаб чиқараётган цех фаолияти фош этилди

24.07.2021, 17:33

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг  хабар беришича, Учкўприк туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан “Coca-cola ichimligi Uzbekiston – LTD” МЧЖнинг мурожаатига асосан ўтказилган...
Учкўприкда "ЗИЛ-131" юк машинаси уриб юборган велосипедчи воқеа жойида ҳалок бўлди

08.11.2020, 09:18

Фарғона вилояти Учкўприк туманида 6 ноябрь куни юк автомашинаси уриб юборган велосипедчи воқеа жойида вафот этди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1