АсосийЖАМИЯТ

Маданият вазири Бош прокурор тилга олган Маданият вазирлигидаги ўғирлик ва талон-торожлик жиноятларига ўз фикрини билдирди

Аввалроқ Бош прокуратурада Бош прокурор Н.Йўлдошев раислигида коррупция ҳолатлари кузатила...

'Маданият вазири Бош прокурор тилга олган Маданият вазирлигидаги ўғирлик ва талон-торожлик жиноятларига ўз фикрини билдирди'ning rasmi

Аввалроқ Бош прокуратурада Бош прокурор Н.Йўлдошев раислигида коррупция ҳолатлари кузатилаётган соҳалар ҳамда вазирлик ва идораларда бунинг сабаб ва шарт-шароитларига бағишланган идоралараро йиғилиш бўлиб ўтгани ҳақида хабар қилгандик. Йиғилишда Бош прокурор Маданият вазирлигининг айрим мансабдорлари ўзига хос жиноий схема яратишганига ҳам тўхталганди. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Озодбек Назарбеков Бош прокурор тилга олган Маданият вазирлигидаги ўғирлик ва талон-торожлик жиноятларига ўз фикрини билдирди. 

- Йиғилишда айтилган фактлар Маданият вазирлиги номига ярашмайдиган ҳолат. Бу ишга жалб қилинган ёки бевосита иштирокчи бўлган ходимлар ўша вақтнинг ўзида ишдан бўшатилган. Тергов хулосасига кўра, яна кимлар бу ишда иштирокчи бўлган бўлса, уларга ҳам чора кўрилади. 

Маданият вазирлиги ва ундаги барча тизим, ташкилотларида коррупциянинг олдини олиш ва бу борада соҳани тубдан ислоҳ қилиш борасида ёрдам беришларини сўраб Бош прокуратурага илтимос билан чиққандик, рад қилмай ёрдам беришгани учун катта рахмат. Шу маънода, барини элакдан ўтказиб, коррупцион ҳолатларни аниқлашда Бош прокуратура катта ёрдам беряпти. 

Элак сувдан кўтарилгач, коррупцион ҳолатларни олдини олиш ва бартараф қилиш бўйича бирин-кетин тизим ишлаб чиқамиз. Назаримда, маданият йўналишида кўпроқ профилактика билан шуғулланишимиз керак. Зеро, маданият ходимлари барчага ўрнак бўлиши лозим. Бош прокурор тилга олган ҳолатлар эса маданият ходимларига мутлақо ярашмайдиган ҳолатлар. Бу бўйича одоб-аҳлоқ нормаларини ишлаб чиқдик ва ҳудудларга тарқатдик. Шундай тарғибот ишлари орқали кўп натижаларга эришамиз, олдимизга катта мақсадларни режа қилганмиз. 

    Бошқа янгиликлар