Нукус шаҳрига Панаев Утемурат вақтинчалик ҳоким вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.Бу ҳақда ЎзА хабар берди. У.Панаев шу вақтга қадар «Титан цемент» МЧЖ Ўзбекистон – Хитой қўшма корхонаси бош директори, Нукус шаҳри «Титан ДСЗ» МЧЖ раиси лавозимларида ишлаб келган. Қораўзак туманига Утамбетов Узақберген ҳоким этиб тайинланди. У.Утамбетов аввал Қорақалпоғистон Республикаси ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси лавозимида фаолият юритиб келган. Чимбой туманига эса Тажетдинов Айбек ҳоким этиб тайинланди. У бунгача Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган. |
07.11.2020 18:39