Бугун, 7 ноябрь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 68 512 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатлари 74 нафарни ташкил этмоқда. Уларнинг 23 нафари Тошкент шаҳрида, 51 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Соат 18:00 ҳолатига кўра, янги касалланиш ҳолати 71 нафар, жами 68 438 бемор эди.
Айни пайтга қадар Қорақалпоғистон Республикасида 3 нафар, Бухорода вилоятида 7 нафар, Андижон вилоятида 13 нафар, Жиззах вилоятида 8 нафар, Қашқадарё вилоятида 6 нафар, Наманган вилоятида 14 нафар, Самарқанд вилоятида 7 нафар, Сурхондарё вилоятида 6 нафар, Тошкент вилоятида 65 нафар, Тошкент шаҳрида 83 нафар, жами 212 нафар бемор тузалди.
Ҳозирда мамлакатимизда 2 167 нафар бемор даволанмоқда.






