Пандемия пайтида Қашқадарё вилоятида вафот этган шифокор ва ҳамшираларнинг оила аъзоларига "Тиббиёт ходимлари куни" байрами муносабати билан ҳокимликнинг бир марталик пул мукофотлари берилади. Бу ҳақда 7 ноябрь куни вилоят ҳокими Зойир Мирзаев иштирокида бўлиб ўтган байрам тадбирида маълум қилинган.
“Nasafnews” ёзишича, вафот этган шифокорлар ва ҳамшираларнинг яқинларига 5 млн сўмдан 10 млн сўмгача пул тарқатилади.






