Бугун, 8 ноябрь куни Бухоро давлат университетида Бухоро бизнес акселераторининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Олий ва ўрта махсус таълими вазирининг ахборот технологиялари ва ёшлар бўйича ўринбосари Юсуф Абсоатов иштирок этди, дея хабар берди effect.uz. Мазкур бизнес акселератор “Ёшлар — келажагимиз” жамғармасининг 150 млн. сўм, БухДУнинг 108 млн. сўм маблағлари эвазига ташкил қилинди. Мазкур бизнес акселераторда бир вақтнинг ўзида 40 нафар тингловчини тадбиркорликка ўқитиш мумкин. “Стартапларни йўлга қўйиш осон иш эмас. Aйниқса, катта капитал ёки зарур малака бўлмаса. Aйрим хатолар қимматга тушиши ҳам мумкин. Буни ҳаммамиз биламиз. Лекин бу дегани Турғунбойнинг, Қиличбекнинг ўғли катта бизнес қилмасин, у буни эплолмайди дегани эмас. Ёш ишбилармонларга мана бизнес-акселераторлар ёрдам қўлини чўзади“, – деди очилиш маросимида вазир ўринбосари Юсуф Абсоатов. Муассасанинг асосий вазифаси тадбиркорлик субъектларига ўз бизнесини юритишда яқиндан ёрдам бериш, илғор ахборот, инновацион ва педагогик технологиялар ёрдамида тадбиркорлик курсларини ташкил этишдир. Бунда университет ва республиканинг етакчи мутахассислари таълим ва маслаҳатлашув жараёнларига жалб қилинади. | |
25.04.2024, 22:46
Бухоро вилояти божхона бошқармасининг "Бухоро аэропорти" чегара божхона пости орқали қадимий нумизматика буюмларини олиб чиқиб кетишга бўлган уриниш бартараф этилди. Бу ҳақда Бухоро вилояти Божхона...04.02.2023, 13:13
Бухорода моддий манфаат орттириш мақсадида ташкил этилган марказларда ноқонуний диний таълим олиш ҳолати аниқланди, дея хабар бермоқда вилоят ИИБ матбуот хизмати. Маълум қилинишича, жорий йилнинг 31...24.11.2022, 10:34
Бухорода аянчли ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда ЙҲХХ хабар бермоқда. Маълум қилинишича, кеча, 23 ноябрь куни соат 16:30 ларда Бухоро вилояти, Қоракўл тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р-76...03.10.2022, 15:55
Бухорода ўғил ўз онасининг қотилига айланди. Бош прокуратура матбуот хизмати "darakchi.uz"га ушбу мудҳиш жиноят тафсилотларини маълум қилди. Аниқланишича, 2022 йил 28 сентябрь куни соат 19:43 ларда Ғиждувон...