АсосийSport

Дуатлон бўйича профессионаллар ўртасида Ўзбекистон чемпионлари аниқланди

'Дуатлон бўйича профессионаллар ўртасида Ўзбекистон чемпионлари аниқланди'ning rasmi

Бугун эрталабдан пойтахтимиздаги «Халқлар дўстлиги» майдони спорт, аниқроғи югуриш ва велоспорт ишқибозлари билан гавжум бўлди. Сабаби, бу ерда спортнинг дуатлон йўналиши бўйича профессионаллар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати  хабар берди.

Дуатлон бўйича Ўзбекистон чемпионатини ўтказишдан кўзланган мақсад, ёшлар орасида спортнинг мураккаб турларини ривожлантириш, аҳоли орасида кенг оммалаштириш ҳамда соғлом турмуш тарзини янада фаол тарғиб қилишдан иборат.

Дастлаб мусобақанинг очилиш маросими ташкил этилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши Котиби, Ўзбекистон триатлон федерацияси раиси Виктор Маҳмудов, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони, генерал-майор Рустам Жўраев, Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг ўринбосари Авазжон Каримов, Миллий Олимпия қўмитаси президенти Рустам Шоабдураҳмонов ва бошқалар иштирок этди. Тадбирда сўзга чиққанлар ушбу мусобақа мамлакатимизда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш йўлидаги эзгу саъй-ҳаракатларнинг мантиқий давоми бўлибгина қолмасдан, «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони ижросини таъминлашга ҳам хизмат қилишини алоҳида эътироф этишди.

Энди мусобақага келсак. Дуатлон бўйича Ўзбекистон чемпионати учта ёш тоифасида ташкил этилди: ўсмирлар, яъни 14-17 ёш, 18-23 ёш ҳамда катталар, яъни 24 ёш ва ундан юқори ёшдаги спортчилар.

Иштирокчилар қуйидаги масофаларда ғолиблик учун баҳс олиб боришди:
• Биринчи босқич, югуриш – 5 км.
• Иккинчи босқич, велосипедда пойга – 20 км.
• Учинчи босқич, югуриш – 2,5 км.

Мусобақада мамлакатимизнинг турли минтақалари, жумладан Хоразм, Сурхондарё, Навоий, Бухоро вилоятлари, шунингдек, Самарқанд, Наманган, Андижон ва Қарши шаҳарларидан жами 88 нафар энг кучли, яъни профессионал дуатлончилар Ўзбекистон чемпиони деган юксак номга сазовор бўлиш учун кураш олиб боришди.

Мусобақа ғолиблари билан танишинг:
Эркаклар:
1. Александр Решетников (вақти – 59:34)
2. Арслон Турсунов (59:43)
3. Камрон Ходжаев (1:00:11)

Аёллар:
1. Алина Хакимова (1:09:02)
2. Екатерина Рязанова (1:12:14)
3. Арина Мирзабекова (1:25:25)

Ёш тоифалари бўйича ғолиблар:
Ўсмирлар (14-17 ёш)
1. Роман Кариев
2. Данила Сычев
3. Диёрбек Комилжонов

Қизлар:
1. Арина Мирзабекова
2. Севара Бобоқулова
3. Малика Тошпўлатова

Ўспиринлар (18-19 ёш)
1. Арслон Турсунов
2. Камрон Ходжаев
3. Қобилжон Мухаммедов

Қизлар:
1. Екатерина Рязанова
2. Малика Ҳошимова
3. Зулайхон Жумабоева

U-23 (20-23 ёш)
Эркаклар:
1. Александр Решетников
2. Умид Алимов
3. Муҳаммадазиз Турсунбоев

Аёллар:
1. Алина Хакимова
2. Ойдина Икромова
3. Гулнора Ахмедова

Elite (23 ёшдан катталар)
1.Дониёрхўжа Ҳамроев
2. Дмитрий Зайсев


 

 

    Бошқа янгиликлар