АсосийJamiyat

Сирдарёда пандемия даврида вафот этган тиббиёт ходимларининг рўйхати ошкор қилинди

'Сирдарёда пандемия даврида вафот этган тиббиёт ходимларининг рўйхати ошкор қилинди'ning rasmi

Telegram'даги тарқалган маълумотларга кўра, 2020 йилда Ўзбекистонда 485 дан ортиқ, Сирдарёда эса 9 нафар тиббиёт ходимлари вафот этган. 

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги эса шу кунгача қанча тиббиёт ходими коронавирус инфекцияси асоратлари оқибатида вафот этгани ҳақида маълумот бермаган.

Мазкур рўйхатда қайд этилганлар орасида сирдарёлик тиббиёт ходимлари (фотосуратдагилар) қуйидагилар;

АНАРҚУЛОВ АБДУЛЛА — Сирдарё вилояти онкология-радиология бўлими мудири бўлган.

ШОНАЗАРОВ ЭРКИН МУРТАЗАҚУЛОВИЧ — Сирдарё вилояти бош ЛОР врачи лавозимида ишлаган.

МАВЛОНОВ УМРЗОҚ ҚОРАБОЕВИЧ — Сирдарё вилояти Сирдарё туманида ультратовуш диагностикаси врачи сифатида фаолият юритган.

АЛЛАЕВА ХАМРОХОН ДУШАБОЕВНА — Сирдарё туман тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли маслахат поликлиникаси мудири бўлган.

ҚОСИМОВ МАМАТҚУЛ ШОДМОНОВИЧ — Сирдарё вилояти санитария-эпидемиология марказида санитария шифокори бўлиб ишлаган.

ТУХТАБЕКОВ АБДУВАЛИ УМАРҚУЛОВИЧ — Гулистон тиббиёт бирлашмасида кардиолог вазифасида мехнат қилган.

ТУРСУНҚУЛОВ СОДИҚЖОН ХАСАНОВИЧ — Гулистон тумани марказий шифохонасида жарроҳ бўлган.

МАМАТҚУЛОВА ДИЛАФРУЗ НЕМАТУЛЛАЕВНА — Гулистон шахар 20-мактабгача таълим ташкилотида ҳамшира бўлиб хизмат қилган.

БИРАЖАБХОН КАРИМОВА — Гулистон шахридаги хусусий клиникада эндокринолог бўлиб ишлаган.

Маълумот ўрнида, ушбу рўйхатдаги марҳум ва марҳумаларнинг вафот этиш сабаблари ҳамда саналари тўғрисидаги маълумотлар очиқланмаган. Шунингдек, вафот этган сирдарёлик тиббиёт ходимларининг аниқ сонлари тўғрисида ҳам маълумотлар берилмаган.

Аввалроқ «Gazeta.uz» нашри Давлат статистика қўмитаси тақдим этган маълумотларга асосланиб, коронавирус пандемияси сабабли Ўзбекистонда июль ойида ўлимлар сони 26,4 фоизга, Тошкент шаҳрида 2,6 баробарга кўпайгани ҳақида ёзган эди. Ўлим ҳолатлари сони ошишига айнан нима сабаб бўлгани ҳақидаги сўровга Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳали ҳам жавоб бермаган.

 

    Бошқа янгиликлар