2020 йил 8 ноябрь соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 68 665 (+72) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ хабар берди.
Янги касалланиш ҳолатларининг 70 нафари Тошкент шаҳрида, 2 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Бугун айни пайтга қадар:
- Қорақалпоғистон Республикасида 5 нафар,
- Андижон вилоятида 9 нафар,
- Жиззах вилоятида 7 нафар,
- Қашқадарё вилоятида 7 нафар,
- Наманган вилоятида 14 нафар,
- Фарғона вилоятида 7 нафар
- Хоразм вилоятида 13 нафар,
- Тошкент шаҳрида 66 нафар бемор тузалди.
Шундай қилиб, юртимизда 65 890 (+128) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.
Ҳозирда мамлакатимизда 2 190 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.






