АсосийJamiyat

Сирдарёда тезликни оширган ҳайдовчи пиёдани уриб юборди

'Сирдарёда тезликни оширган ҳайдовчи пиёдани уриб юборди'ning rasmi

6 ноябрь куни соат 19:00 да Сирдарё тумани Бахор МФЙ Гулистон кўчасининг 4 кмда 1994 йилда туғилган ҳайдовчи Қ.Б, "Дамас" автотранспортини бошқариб кетаётган вақтида, йўлни кесиб ўтаётган пиёда 1966 йилда туғилган У.Г. ни автомашинанинг олд қисми билан уриб юбориб, ЙТҲ содир этган. Бу ҳақда  вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати хабар берди. 

 Ҳайдовчи пиёдага биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида туман Тиббиёт бирлашмасига мурожаат этган.

Маълум қилинишича, пиёда У.Г. “ўнг сон ўрта пастки учлигидан ёпиқ баландлатиб синиб силжиши, ўнг сон юқори учлиги чап тизза сохаларини юзаки сидирилганлиги” ташхиси билан Сирдарё туман тиббиёт бирлашмасининг жарроҳлик бўлимига ётқизилган.

Ҳолат юзасидан Сирдарё туман ИИБ Тергов бўлими томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар