АсосийJamiyat

Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони 68 730 (+65) нафарни ташкил этмоқда

'Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони 68 730 (+65) нафарни ташкил этмоқда'ning rasmi

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилишича, 2020 йил 8 ноябрь соат 22:30 ҳолатига Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 68 730 (+65) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг барча 65 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Бугун айни пайтга қадар:  

Қорақалпоғистон Республикасида 5 нафар,  

Андижон вилоятида 9 нафар,  

Жиззах вилоятида 7 нафар,  

Қашқадарё вилоятида 7 нафар,  

Наманган вилоятида 14 нафар,  

Фарғона вилоятида 7 нафар

Хоразм вилоятида 13 нафар,

Тошкент вилоятида 71 нафар,  

Тошкент шаҳрида 76 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб, юртимизда 65 971 (+209) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.

Ҳозирда мамлакатимизда 2 174 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

    Бошқа янгиликлар