1

Андижонда "қоронғи" трассадаги ЙТҲ оқибатида икки киши ҳалок бўлди(видео)

ЖАМИЯТ 09.11.2020, 08:47
Теглар: ЙТҲ, Андижон
Андижонда "қоронғи" трассадаги ЙТҲ оқибатида икки киши ҳалок бўлди(видео)

Фарғона ҳалқа автомобиль йўли (Р-112)нинг Андижон вилояти Асака тумани «Юқори Бўз» маҳалласи ҳудудидан ўтган қисмида 6 ноябрь куни соат тахминан 23:50 да инсон ўлими билан тугаган йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, дея хабар бермоқда ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси.

Фуқаро М.А. бошқарувидаги ВАЗ-21011 «Жигули» автомобили қирғизистонлик ҳайдовчининг MAN юк автомобили билан тўқнашган. Оқибатда «Жигули»да бўлган уч киши оғир аҳволда касалхонага ётқизилган — икки нафари Асака туманидаги шифохонада вафот этган, яна бирининг аҳволи оғир, деб баҳоланмоқда.

«Ушбу ЙТҲнинг келиб чиқишига, аввало, ҳайдовчининг хавфли бурилиш жойида автомобиль бошқарувини йўқотиши, иккинчидан, тунги вақтда устунлардаги ёритиш чироқларининг ўчиқ бўлгани сабаб сифатида кўрсатилиши мумкин. Мазкур ҳолат бўйича ёритиш чироқларидан қарздорлик мавжуд бўлганини аниқладик — туман электр тармоқлари корхонаси томонидан ёритиш чироқлари ўчириб қўйилган. Шу жойда ёритиш чироқлари ишлаб турганида, бундай оғир оқибатли ЙТҲ содир бўлмаслиги ҳам мумкин эди», — дейди Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ бошлиғи Саидолим Зингиров.

Асака тумани Ободонлаштириш бошқармаси Кўча чироқлари бўлими бошлиғи Расулжон Акбаров вазият юзасидан изоҳ бераркан, «йўл кенгайиб, яна қўшимча чироқ устунлари ўрнатилгани туфайли, қарздорликлар кўпайиб кетган, оқибатда туман электр тармоқлари корхонаси устунлардаги чироқларни тармоқдан узиб, махсус шкафларни муҳрлаб қўйган». Қайд этишларича, кўчадаги чироқлари таъмирдан чиқарилган, янги ёритиш ускуналари ўрнатилган ҳолатда бўлган. 

Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ вакили Фазлиддин Бурҳоновнинг таъкидлашича, автомобиль йўлида барча белгилар, чизиқлар, тўсиқлар меъёрларга мос, бироқ икки кун давомида устунлардаги чироқлар ишламаган. Унинг сўзларига кўра ҳозирда ЙТҲ юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда ва Тергов органи томонидан вазиятга ҳуқуқий баҳо берилади.

Шарҳлар

Раҳбарлик лавозимларига тайинловлар амалга оширилди

01.05.2024, 15:06

Андижон, Марҳамат ва Булоқбоши туманига янги ҳоким тайинланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди. Андижон туманига янги ҳоким тайинланди.Йўлдошев Бобурбек Баҳодирович - Андижон тумани...
Андижонда ака-укани уриб кетиб, улардан бирининг ўлимига сабабчи бўлган ЙПХ ходими жазосиз қолаётгани айтилмоқда (видео)

10.08.2023, 20:43

Ижтимоий тармоқда “Асака туманида ЙҲХБ ходими томонидан 2 нафар шахсга нисбатан йўл транспорт ҳодисаси содир этилсада, жазо муқаррарлиги таъминланмаганлиги ҳақида хабар жойлаштирилди. Хабарга кўра, Асакада...
Сурхондарёда "Gentra" жарликка тушиб кетиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди (видео)

12.05.2023, 09:55

Сурхондарё вилоятининг Узун туманида "Gentra" жарликка тушиб кетиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.Маълум қилинишича, ҳодиса жорий...
Қорақалпоғистонда "Nexia-3" ва юк машинаси иштирокида даҳшатли ЙТҲ содир бўлди, 5 одам ҳалок бўлган (видео)

06.02.2023, 13:36

Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманида Nexia-3 ва юк машинаси иштирокида охири ўлим билан якунланган ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.Маълум қилинишича,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1