Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида яшовчи эркак 4 ноябрь, чоршанба куни танишини кетмон дастаси билан урганлиги учун жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди. Маълум қилинишича, 4 ноябрь куни тунги соат 00:30 атрофида Тўрақўрғон туманида яшовчи 1986 йилда туғилган фуқаро уйида таниши билан жанжаллашган. Оқибатда 1978 йилда туғилган танишини кетмон дастаси билан урган. Хабарга кўра, 1978 йилда туғилган фуқаро оғир тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. Таъкидланишича, мазкур ҳолат юзасидан туман Ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлими томонидан 2020 йил 5 ноябрь куни Жиноят кодексининг 104-моддаси (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. | |
09.11.2020 05:30
Тўрақўрғонда танишини кетмон дастаси билан урган эркакка жиноят иши қўзғатилди






