АсосийЖАМИЯТ

Қашқадарёда "ақлли" ҳисоблагичларнинг "айёрлиги" аниқланди (видео)

“Даракчи”нинг “Истеъмолчи ҳуқуқи” лойиҳаси доирасида Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш...

'Қашқадарёда "ақлли" ҳисоблагичларнинг "айёрлиги" аниқланди (видео)'ning rasmi

“Даракчи”нинг “Истеъмолчи ҳуқуқи” лойиҳаси доирасида Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги билан ҳамкорликда фуқароларнинг муаммоларини ўрганиш ишлари давом этмоқда. 

Бугунги кунда таҳририят телеграм каналига мурожаатчилар томонидан кўплаб мактублар келиб тушмоқда. Жумладан, Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридан Мўмин Холмуродов “ақлли ҳисоблагич” билан боғлиқ юзага келаётган муаммолар тўғрисида бизга мурожаат қилди.

–Бир ўзим яшайман. Музлаткич, ҳаво алмаштирувчи аппарат ва учта чироқ бор уйда. Фақатгина музлаткичим қишин-ёзин ишлайди. Буларни сизга айтишимдан мақсад, аввал ҳисоблагичим пластикли эди. Пули тугаса, ўчарди. Пул тўлаб ёқтирардим. 

Йил охирида пластикдан фойдаланмайдиган ҳисоблагич ўрнатишди. Бошида 125 000 сўм тўлов қилдим. Шу 6 ойга етади, деб ўйлабман, чунки охирги пайтда 250 000 сўмгача тўлаётгандим. Аммо мен қўйган пул 3 ойга етди, холос. Яна мени қарздор ҳам қилиб қўйишди. Ҳайронман, пулни ҳисоблагич ўғирлаяптими? – дейди Мўмин Холмуродов.

Ушбу мурожаатни ўрганиш мақсадида Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги мутахассислари билан ҳамкорликда мурожаатчининг уйига бориб, суриштирув ўтказилди. Ўрганиш натижасида қайта ҳисоб-китоб ишлари олиб борилди ва истеъмолчининг қарздор эмаслиги аниқланди. Видео:

Сизнинг ҳам истеъмолчилик ҳуқуқларингиз бузиляптими? Унда @darakchipochta манзилимизга мурожаат қилинг. “Даракчи” газетаси ҳар доим сизни тинглашга ва сизга амалий ёрдам беришга тайёр! 

Моҳинур РУСТАМОВА

    Бошқа янгиликлар