АсосийJamiyat

Маданият вазири Озодбек Назарбеков бош ҳисобчиси томонидан 2.6 миллиард сўмга 56 баробар қиммат нархда грим сотиб олиш учун тузилган ҳужжатларга имзо қўйган эдими?

'Маданият вазири Озодбек Назарбеков бош ҳисобчиси томонидан 2.6 миллиард сўмга 56 баробар қиммат нархда грим сотиб олиш учун тузилган ҳужжатларга имзо қўйган эдими?'ning rasmi

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ходимлари, журналистлар ва кенг жамоатчилик иштирок этаётган “Вазир онлайн” видеоконфренцияси бошланди.

 Иштирокчилар томонидан Маданият вазири Озодбек Назарбековга  қуйидагича савол берилди: 

—  Бош прокурор томонидан вазирлик бош ҳисобчиси 2.6 миллиард сўмга 56 баробар қиммат нархда тизимдаги театр, маданият уйлари ва бошқа ташкилотлар учун грим сотиб олганлиги ҳақида маълум қилди. Айтингчи, ушбу ҳолатда тузилган шартнома ва ҳужжатларга сиз имзо қўйганмисиз ёки...

Қолаверса, бошқалар билмаса-да, съёмкалар жараёнида жуда кўп бор фойдаланган қўшиқчи сифатида косметик пудра нима эканлигини сиз яхши биласиз. Айтингчи, Ўрикзор бозоридан сотиб олинган сифатсиз косметик пудрани соҳта ҳужжатлар билан грим дея расмийлаштирилиши сизда шубҳа уйғотмаганми?

Маданият вазири Озодбек Назарбеков ушбу саволга қуйидагича жавоб берди.

"  - Аввало шуни айтиш керакки, бу ҳол вазирлик учун уятли.

Афсуски, мен бу воқеадан жиноят иши очилгандан сўнг хабар топдим. Яъни тендер вақтида қатнашмаганман.  

Биласизми, фирма томонидан вазирликка намуна тарзида тоза гримм кўрсатилган. Лекин театрларга оддий маҳсулот етказилган.

Шундан сўнг театр ходимлари бизга шикоят қилишганидан сўнг жиноят иши очилди.

Онлайн конфренцияни қуйидаги ҳавола орқали кузатишингиз мумкин:

https://us02web.zoom.us/j/85891050114?pwd=WHkxNWI0NXZCVSt0QnlBYlBYMEhWdz09

 

    Бошқа янгиликлар