ХТВ ахборот хизмати хабар беришича, 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта, ўрта махсус таълим муассасалари ва касб-ҳунар мактаблари битирувчиларининг шаҳодатномаси (диплом иловаси)га мажбурий 11 йиллик таълимнинг сўнгги 6 йиллик баҳолари ўртача кўрсаткичи киритилади ва ушбу кўрсаткич олий таълим ташкилотига кириш имтиҳонларида инобатга олинади.
Мазкур тартиб “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармонида белгилаб берилди.
2022/2023 ўқув йилига қадар ўқувчилар билимини баҳолаш жараёнини рақамлаштириш ва шаффофлигини таъминлаш мақсадида барча умумтаълим муассасаларида "Электрон кундалик" дастурини жорий қилинади.






