АсосийJamiyat

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги янги бинога кўчади

'Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги янги бинога кўчади'ning rasmi

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 6 ноябрь куни соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғинини такомиллаштириш ҳамда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида вазир ўринбосари Абдулла Азизовдан тизимдаги муаммолар ҳақида сўраган.

Абдулла Азизов қатор муаммолар ҳақида сўзларкан, вазирлик биноси ҳам замонавий талабларга жавоб бермай қолгани ҳақида тўхталиб ўтади. Шавкат Мирзиёев бу масалага чиндан ҳам эътибор бериш ва ечим топиш кераклигини билдирган.

Бу ҳақда Абдулла Азизов ўз расмий саҳифасида маълум қилган. 

Вазирликдаги манбанинг Kun.uz'га маълум қилишича, чиндан ҳам 150 нафарга яқин ходим доимий, яна 50 нафарга яқин киши шартнома асосида ишлайдиган вазирлик биноси замонавий талабларга жавоб бермай қолган. Аксарият хоналар тор, таъмирталаб. Айниқса жорий йилда жуда кўпчилик делегациялар ташриф буюрганида ва тизимга юклама ортганида бу камчиликлар яққол сезилган.

Айни пайтда вазирлик қайси бинога кўчиши бўйича якуний қарор қабул қилинмаган. Йиғилишда далат раҳбари томонидан Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг аввалги биносини ССВга бериш бўйича таклиф ҳам илгари сурилган.

Вазирликни янги манзилга кўчириш санаси бўйича айни пайтда бирор расмий қарор қабул қилингани ҳақида маълумот мавжуд эмас.

 

    Бошқа янгиликлар