АсосийJamiyat

Ўзбекистоннинг учта ҳудудида 91 кишида коронавирус аниқланди

'Ўзбекистоннинг учта ҳудудида 91 кишида коронавирус аниқланди'ning rasmi

2020 йил 9 ноябрь соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 68 879 (+91) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ маълум қилди.

Янги касалланиш ҳолатларининг  77 нафари Тошкент шаҳрида,  9 нафари Тошкент вилоятида, 5 нафари Бухоро вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Бугун айни пайтга қадар:  

  • Қорақалпоғистон Республикасида 5 нафар,  
  • Андижон вилоятида 12 нафар,
  • Бухоро вилоятида 10 нафар,  
  • Самарқанд вилоятида 11 нафар,  
  • Сурхондарё вилоятида 16 нафар,  
  • Тошкент вилоятида 37 нафар,  
  • Тошкент шаҳрида 45 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб, юртимизда 66 107 (+136) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.

️Ҳозирда мамлакатимизда 2 186 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

    Бошқа янгиликлар