Тошкент вилояти Оққўрғон тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — иқтисодий таррақиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи этиб Шинтемиров Қосим Сафарбекович тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди. | |
Маълумот учун, Ш. К. Сапарбекович 1984 йил 2 июнда Тошкент вилоятининг Қуйи Чирчиқ туманида туғилган. 2006 йилда Тошкент автомобиль-йўллар институтининг менежмент йўналишини тамомлаган. Ш.К. Сапарбекович турли раҳбарлик вазифаларида ишлаган, 2020 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Оққўрғон тумани бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган. | |
09.11.2020 19:49