АсосийJamiyat

Тошкентда сохта тиллаларни 1 млн 470 минг сўмга сотган шахс аниқланди

'Тошкентда сохта тиллаларни 1 млн 470 минг сўмга сотган шахс аниқланди'ning rasmi

Тилланинг шайтони бор дейишади. Олтинга хирс қўйиш яхшиликка олиб келмайди. Олтинфурушларнинг ҳам ҳаммаси инсофли эмас. улар орасида фириб берувчилар ҳам учраб туради. Бундайларнинг қўлига тушиб, алданиб қолганлар ҳам орамизда бор.

Айнан шундай ҳолат Тошкент шаҳрида содир бўлди. Олмазор туманида фуқарога сохта тилла буюмларга сотган шахс аниқланди. Бу ҳақда пойтахт вилоят ҳокимлиги ёзди

Айтилишича, Тошкент шаҳар Олмазор тумани Ички ишлар органларига 40 ёшли М.Назира мурожаат қилиб, 26 ёшли А.Бекзодга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган. 

Аниқланишича А.Бекзод 23 январь куни унга сохта тилла тақинчоқларни М.Назирага 1.470.000 сўмга сотган. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. 

Жиноят содир этган шахс ушланган, ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

    Бошқа янгиликлар