Мажбурий ижро бюросининг Норин туман бўлими давлат ижрочиси томонидан амалга оширилган ижро ҳаракатлари давомида фуқаро У.Эргашев 2 нафар фарзандининг вояга етгунга қадар 62,5 млн сўм алимент маблағини тўлаб берди.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 октябрдаги 808-сонли қарори билан тасдиқланган “Алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби тўғрисида” низомнинг 9-бандида алиментларни олдиндан тўлаш бола вояга етгунга қадар ҳар қандай давр учун ва беш йилдан кам бўлмаган муддатга амалга ошириш кўрсатиб ўтилган.
Бюронинг Норин туман бўлими томонидан айнан қарор билан тасдиқланган низом талабларидан келиб чиққан алимент тўловчилар билан тушунтиришлар олиб борилмоқда. Натижада, жорий йилнинг ўтган даврида 10 нафардан ортиқ фуқаролар фарзандларининг вояга етгунга қадар маблағларини тўлаб беришди ва ижро ҳужжатлари тамомланди.
Бундан ташқари давлат ижрочилари томонидан ўтказилаётган тарғибот тадбирлари самара бериб, ажрашган оилаларни яраштиришга эришилмоқда.
Масалан, фуқаролик ишлари бўйича Учқўрғон туманлараро суд қарорига асосан карздор Д.Худойбердиевдан ундирувчи М.Худойбердиева фойдасига 1/4 кисмда алимент ундириш белгиланган. Мазкур ижро ҳужжати бўлим иш юритувига олинган ва куни кеча ушбу оила билан олиб борилган тушунтиришлардан кейин эр-хотин ярашишди. Белгиланган тартибда ижро ҳужжати тамомланди.






