Жорий йилнинг 5 ноябрь куни соат 7:30 ларда «Самарқанд – Ғузор» йўлининг 552 кмда автоҳалокат содир бўлди.
Бу ҳақда хабар берган nnews.uzнинг маълум қилишича, “Нексия” ҳайдовчиси Ғузор туман Пачкамар қишлоғидан ҳаракатланиб кетаётган вақтида автомашина бошқарувини йўқотган. Натижада машина йўл четидаги бетон тўсиққа урилган.


Қашқадарё вилоят ички ишлар бошқармасининг хабар беришича, машина йўловчиси тан жароҳати олиб, шифохонга тушган.
Вилоят йўл-ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан мазкур ҳолат ҳайдовчилар ўртасида муҳокама қилиниб, ҳайдовчиларга йўлларда ҳаракатланишда сергак бўлишлари тушунтирилган.






