АсосийJamiyat

Тошкентда ғайриқонуний ишдан бўшатилган Санитария-эпидимиология осойишталик маркази ходими ишига қайта тикланди

'Тошкентда ғайриқонуний ишдан бўшатилган Санитария-эпидимиология осойишталик маркази ходими ишига қайта тикланди'ning rasmi

 Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг 2020 йил 29 сентябрдаги қарорида Тошкент шаҳар Яшнобод туман санитария-эпидимиология осойишталик маркази томонидан 2020 йил 22 майда қабул қилинган Н.Умарова билан меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги 37-сонли буйруғи ғайриқонуний деб топилиб, бекор қилиниши кўрсатилган.   

Мазкур ижро ҳужжати МИБнинг Яшнобод туман бўлимига келиб тушган бўлиб, бўлим давлат ижрочиси А.Аъзамов томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 23-моддасига асосан 10/5-2-20-1271-сонли ижро иши юритиш қўзғатилган.

2020 йил 29 октябрда Тошкент шаҳар Яшнобод туман санитария-эпидимиология осойишталик марказининг буйруғига асосан Н.Умарова ишга қайта тикланди.   

    Бошқа янгиликлар