1

Наманганда пора олаётган МИБ ходими ДХХ ва прокуратура ходимлари томонидан ушланди

ЖИНОЯТ 11.11.2020, 08:21
Теглар: Наманган ДХХ
Наманганда пора олаётган МИБ ходими ДХХ ва прокуратура ходимлари томонидан ушланди

Наманган вилоятида ДХХ ва прокуратура ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилмоқда.

Тадбир давомида Мажбурий ижро бюросининг туман бўлими бошлиғи ўринбосари маҳаллий тадбиркордан 2 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Маълум бўлишича, 2019 йил тадбиркорга қарашли МЧЖ фаолияти солиқ идоралари томонидан текширилиб, солиқ қарздорлиги аниқланган ва уни ундириш учун тўпланган ҳужжатлар МИБга юборилган.

МИБнинг туман бўлими бошлиғи ўринбосари эса 3 минг АҚШ доллари эвазига қарздорликни ёпишини айтиб, воситачи орқали тадбиркордан аввал 1000 АҚШ доллари ва 2,2 миллион сўм пулни олган. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқандда коллежга киритиб қўйиш эвазига фуқародан 400 доллар олаётган шахс, Бухорода ЙҲХБ ходимига 400 минг сўм пора бермоқчи бўлган ҳайдовчи ҳамда Бухоро вилояти Давлат санитария-эпидемиология назорати бошқармаси бошлиғи пора олаётганда қўлга олинган эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1