АсосийJamiyat

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 10 ноябрь кунги коронавирус статистикасини эълон қилди

'Соғлиқни сақлаш вазирлиги 10 ноябрь кунги коронавирус статистикасини эълон қилди'ning rasmi

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилишича, 2020 йил 10 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 69 173 (+228) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:
2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
2 нафари Андижон вилоятида,
6 нафари Жиззах вилоятида,
5 нафари Қашқадарё вилоятида,
7 нафари Наманган вилоятида,
9 нафари Сурхондарё вилоятида,
4 нафари Фарғона вилоятида
64 нафари Тошкент вилоятида
129 нафари Тошкент шаҳрида 
коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 589 нафарга етди.

Юртимизда жами 66 433 (+239) нафар фуқаро коронавирусдан соғайди ва кеча кун давомида:
Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар, 
Андижон вилоятида 14 нафар,
Жиззах вилоятида 6 нафар, 
Қашқадарё вилоятида 4 нафар, 
Навоий вилоятида 3 нафар, 
 Наманган вилоятида 10 нафар,
Сурхондарё вилоятида 8 нафар, 
Фарғона вилоятида 7 нафар,
Тошкент вилоятида 82 нафар, 
Тошкент шаҳрида 103 нафар бемор тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.

Ҳозирда мамлакатимизда 2 151 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар