1

Фарғонада ўзганинг боғидан 4.500.000 сўмлик узумни ўғирлаган шахслар қамоққа олинди

ЖИНОЯТ 11.11.2020, 14:07
Фарғонада ўзганинг боғидан 4.500.000 сўмлик узумни ўғирлаган шахслар қамоққа олинди

Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида бировнинг меҳнатига кўз олайтириб, 4,5 млн сўмлик узум мева маҳсулотини ўмариб кетган шахсларга нисбатан жиноят иши очилди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

 Воқеа 4 ноябрь куни Ал-Фарғоний кўчасидаги хонадонлардан бирида содир бўлган. Ушбу уйда яшовчи фуқаро Ю.И. ИИБга мурожаат қилиб, унда 03 ноябрь кунидан 04 ноябрь кунига ўтар кечаси номаълум шахс яшаш хонадони кўча қисмида жойлашган узум токидан жами нархи 4.500.000 сўмлик 300 кг узум мева маҳсулотларини равишда ўғирлаб кетгани ҳақида маълум қилган. ИИБ ходимларидан уни топишда ёрдам беришларини сўраган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида мазкур жиноятни К.Ў.. А.И., Н.Д., С.А. ҳамда Н.Ф.лар содир этганлиги аниқланиб, суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Қонунчиликка асосан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1