Ҳукуматнинг “Жанубий Устюрт” миллий боғини ташкил қилиш тўғрисида”ги қарори (707-сон, 11.11.2020 йил) қабул қилинди.
Қарорга кўра:
Қўнғирот тумани ҳудудида давлат табиатни муҳофаза қилиш муассасаси шаклида умумий майдони 1 447 143 гектар бўлган “Жанубий Устюрт” миллий табиат боғи барпо этилади.
Қарор билан:
Табиат боғининг хўжалик мақсадида фойдаланиш зоналаридаги ерлар ушбу ҳудудларда жойлашган ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар ихтиёрида қолади;
Табиат боғи Давлат экология қўмитасининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади;
Табиат боғи Давлат экология қўмитасининг Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси маблағлари ҳамда қонун ҳужжатдарида тақиқланмаган бошқа манбаалар ҳисобига молиялаштирилади.
Ушбу меърий ҳужжат билан:
“Жанубий Устюрт” миллий табиат боғининг умумий майдони;
“Жанубий Устюрт” миллий табиат боғига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида бериладиган ер участкаларининг майдони;
“Жанубий Устюрт” миллий табиат боғининг қўриқхона, рекреация ва хўжалик мақсадида фойдаланиш зоналари учун ажратиладиган ер майдони;
Yuz.uz ёзишича Табиат боғи ижро этувчи аппаратининг тузилмаси тасдиқланган.






