1

Фарғонада "Лирика" савдоси билан шуғулланувчи шахс далилий ашёлар билан қўлга тушди

ЖИНОЯТ 11.11.2020, 16:00
Фарғонада "Лирика" савдоси билан шуғулланувчи шахс далилий ашёлар билан қўлга тушди

Жорий йилнинг 9 ноябрь куни Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида Миллий гвардия, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида навбатдаги тезкор тадбир ўтказилди.

 Унда Учкўприк тумани Тошкентлигузар қишлоғида жойлашган чорраҳада давлат рақами 40 Т 826 RA бўлган "Дамас" автомашинаси тўхтатилиб, ҳайдовчиси фуқаро А.И. иштирокида кўздан кечирилганда автомашина орқа ўриндиғида 1 (бир) дона қора рангли целофан халтадаги 20 дона қутида 80 дона блистер жами 1120 дона “ЛИРИКА 300 мг” дори воситалари борлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида олиб қўйилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан шаҳар ички ишлар органлари ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1