"Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарорида қайд этилишича, 2022 йил 1 январга қадар босқичма-босқич патронажнинг универсал-прогрессив модели жорий этилади. Ҳомиладор ва туғруқдан кейинги даврдаги аёллар ҳамда 5 ёшгача болалари мавжуд оилаларга алоҳида патронаж ҳамширасини бириктирилади. Бу ҳақда ССВ маълум қилди.
Патронаж ҳамшираларига қуйидаги вазифалар юклатилади:
- ️Умумий ҳолати қониқарли ва хавф гуруҳидаги аҳолини аниқлаш ҳамда улар соғлиғининг умумий ҳолатини дифференциаллашган ёндашув асосида кузатиб бориш;
- ️Умумий ҳолати қониқарли бўлган барча ҳомиладор ва туғруқдан кейинги даврдаги аёллар ҳамда 5 ёшгача болалари мавжуд оилаларни ягона меъёр асосида бевосита кузатиш;
Руҳий тушкунлик ҳолати, боланинг тўғри овқатланиши ва ривожланиши учун соғлом муҳитни таъминлашда қийинчиликлари мавжуд бўлган ҳомиладор ва туғруқдан кейинги даврдаги аёллар ҳамда 5 ёшгача болалари бўлган оилаларнинг ҳар бирига индивидуал режа асосида кенгайтирилган ёрдам кўрсатиш.






