Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг 2004 йил 28 майдаги ижро варақасига асосан, қарздор О.Кадировдан ундирувчи -- собиқ хотини А.Мухтарованинг фойдасига ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси туман бўлими иш юритувига жорий йилнинг 19 сентябрида келиб тушган. Унга кўра, ундирувчи А.Мухтаровага вояга етмаган бир нафар фарзандининг таъминоти учун отасининг ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадларидан ҳар ойда 1/4 қисм миқдорида алимент ундириш белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига асосан, бўлим давлат ижрочиси Н.Хурсандова томонидан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Бундан ташқари қарздор бўлимга чақиртирилиб, ундан алимент пулларини ўз вақтида тўлаб бориши тўғрисида мажбуриятнома олинган ва алимент пулларини ўз вақтида тўламаган тақдирда жавобгарликка тортилиши тўғрисида огоҳлантирилган. Қарздорнинг алиментдан бўлган қарздорлиги 2019 йил март ойидан 2020 йил ноябрь ойига қадар 11.914.671 сўмни ташкил қилади. Мазкур қарздорлик 06.11.2020 йилда яъни 11.915.000 сўм алимент пуллари бўлим депозит ҳисоб рақамига ундирилган.






