АсосийJamiyat

Давлат архивлари ўқув залларида ҳужжатлар билан ишлаш тартиби белгиланди

'Давлат архивлари ўқув залларида ҳужжатлар билан ишлаш тартиби белгиланди'ning rasmi

Ҳукумат қарори (706-сон, 10.11.2020 й.) билан Ўзбекистон давлат архивлари ўқув залларида фойдаланувчиларнинг архив ҳужжатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.  Бу ҳақда "Huquqiy axborot" хабар берди.

Фойдаланувчи давлат архивларининг ўқув залларида архив ҳужжатларидан фойдаланиш учун расмий хат ёки ариза тақдим этади.  

 Мурожаат ўша куннинг ўзида кўриб чиқилади.  

 3 иш кунида фойдаланувчига ўқув залларида ишлаш учун 1 йил муддатга рухсатнома тақдим этилади.  

 Чет эл фуқароси бўлган фойдаланувчилар давлат архивлари ўқув залларида архив ҳужжатларидан Ташқи ишлар вазирлигининг ёзма розилиги билан фойдаланади.  

 Ўқув залида фойдаланувчига йиғмажилдлар ва микронусхалар бир ой муддатга берилади.

 Алоҳида қимматли ҳужжатлар (агар уларнинг фойдаланиш нусхаси бўлмаса) фойдаланувчига 2 ҳафтадан кўп бўлмаган муддатга, ноёб ҳужжатлар эса 5 кунга берилади.

Ўқув залларига кириш ва архив ҳужжатларидан фойдаланиш бепул амалга оширилади.

Бошқа янгиликлар