АсосийJamiyat

Нодавлат олий таълим ташкилотлари сони қанча?

'Нодавлат олий таълим ташкилотлари сони қанча?'ning rasmi

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, республикамизда 2019/2020 ўқув йили бошида жами олий таълим ташкилотлари сони 119 тани ташкил этган. Мазкур олий таълим ташкилотларида жами 441,0 минг нафар талаба таҳсил олмоқда.

2019/2020 ўқув йили бошида нодавлат олий таълим ташкилотлари сони 24 тани ташкил этиб, уларда жами 20,2 минг нафар талаба таҳсил олмоқда. Бу жами талабаларнинг 4,6 % ни ташкил этади.

Мамлакатимиздаги нодавлат олий таълим ташкилотлари жами олий таълим ташкилотларининг 20,2 % ни ташкил этади.

Нодавлат олий таълим ташкилотлари сони йиллар кесимида:

2015 йил - 10 та

2016 йил - 10 та

2017 йил - 10 та

2018 йил - 14 та

2019 йил - 24 та

    Бошқа янгиликлар