1

Қоракўл туманида ўғирлик жиноятини содир қилган шахс фош бўлди

ЖИНОЯТ 11.11.2020, 19:38
Теглар: Қоракўл
Қоракўл туманида ўғирлик жиноятини содир қилган шахс фош бўлди

 

2020 йил 27 октябрь куни Қоракўл тумани Ички ишлар бўлими навбатчилик қисмига, туманнинг Зиёрат МФЙ Яккалам қишлоғида яшовчи, “Бозоров Сирожиддин” фермер хўжалиги ишчиси, 1972 йилда туғилган Г.Ш. ариза орқали мурожаат қилиб, 2020 йил 1 октябрь кунидан 21 октябрь кунига қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахс унинг яшаш уйига ғайриқонуний равишда кириб, уйининг ётоқхонасидаги жавонда бўлган 2050 (икки минг эллик) АҚШ долларини ўғирлаб, воқеа жойидан яширинганлигини билдирган. Бу ҳақда ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан туман Ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилган.

Олиб борилган тезкор суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни, Қоракўл тумани Зиёрат МФЙ.да яшовчи, 1988 йилда туғилган Х.Ш. содир қилганлиги аниқланиб, ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Ҳозирги кунда гумонланувчи Х.Ш.га нисбатан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1