АсосийJamiyat

11 ноябрь куни илк бор “Ипак йўлида туризм 2020” XXVI Тошкент халқаро туристик ярмаркасига старт берилди

'11 ноябрь куни илк бор “Ипак йўлида туризм 2020” XXVI Тошкент халқаро туристик ярмаркасига старт берилди'ning rasmi

11 ноябрь куни илк бор онлайн форматдаги “Ипак йўлида туризм 2020” XXVI Тошкент халқаро туристик ярмаркаси (ТХТЯ)га старт берилди. Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов очиб берди. Шунингдек, тадбирда УНWТО Бош котиби Зураб Пололикашвили ҳам нутқ сўзлади. Форумнинг илк кунида, онлине конференсия тарзида қуйидаги мавзулар бўйича семинарлар ўтказилди

1-сессия – “ COVID-19 дан кейин туризм соҳасини амалда қандай такомиллаштириш мумкин”, ва “ Uzbekistan. Safe travel guaranteed. Ўзбекистонда хавфсиз туризм!” тизими. Спикерлар: Доцент, Самарқанд шаҳридаги “Ипак йўли” Халқаро Университетининг “Туризм бизнесини бошқариш” факултети декани – Славомир Й. Вроблевский, М.Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети лектори – Гулсум Тиллябаева ва Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти мутахассислари – Суфян Aсгхар Махмуд, Aлиева Дениза, Фахриддинова Шахнозахон, Усмонова Гулноза, Тўлаганова Aзиза. 

2-сессия – Туризм соҳасини шакллантиришда ёшларнинг/тоурист-милленниалларнинг роли Спикерлар: туризм соҳасидаги етакчи мутахассислар – Софи Ибботсон – “Ўзбекистон” туристик брендининг Буюк Британиядаги элчиси, Сумая Хамди – www.halaltravelguide.net веб-сайти асосчиси, ҳалол туризм бўйича мутахассис ва Умарова Aзиза – “ SmartGov Consulting” раҳбари.

 3 сессия – Рақамли туризм тенденсиялари Спикерлар: С.Э.A Бусинесс Cентре Пте. Лтд компаниянинг асосчиси – Руди Фанг, Олим Хасанов AAТ ГРОУП асосчиларидан бири, Сингапур менежментни ривожлантириш институти мутахассислари Шахнозахон Фахриддинова ва Гулноза Усмонова. Жорий йилда онлайн форумни ўтказиш учун махсус ТХТЯ 2020 расмий сайти ишлаб чиқилиб, унда “Zoom” платформасида ўтказилган барча конференциялар онлайн трансляция қилинади. 

ТХТЯ 2020 доирасидаги тадбирларда Сингапур, Россия, Буюк Британия, Ҳиндистон, Франция, Германия, Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг туризм соҳасидаги етакчи мутахассислари иштирок этишади. Ушбу халқаро ярмарка 1995 йилдан бери БМТнинг Бутунжаҳон сайёҳлик ташкилоти (UNWTO) қўллаб-қувватлаши остида ўтказиб келинмоқда. Форум доирасида қуйидаги мавзулар бўйича олти сессия ташкил этилади: “COVID-19’дан кейин туризм соҳасини қандай яхшилаш мумкин”; “Сармоялар пандемиядан кейин туризмни тиклашнинг асоси сифатида”, “Ғарбий Европа мамлакатлари бозорига кириш имкониятларини яхшилаш”, “Uzbekistan.Safe travel guaranteed тизими. Ўзбекистонда хавфсиз туризм! 

ТХТЯ-2020 доирасидаги тадбирлар: Ўзбекистон Республикаси ва Беларусь Республикаси ўртасида биринчи сайёҳлик форуми; Хусусий сайёҳлик ташкилотлари уюшмаси томонидан пойтахтдаги “Hilton Tashkent City” меҳмонхонасида ташкил этилган қатор ўқув семинарлари; Франция мутахассислари томонидан Туризм қўмитаси ҳузуридаги Туризмни ривожлантириш институти учун тайёрланган “OUTDOOR: Тажриба. Усуллар. Трендлар"деб номланган вебинари. 

Бошқа янгиликлар