Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг сайёр қабуллар ўтказиш ҳақидаги топшириғига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосари И. Муслимов ва Олий суди судьялари томонидан 2020 йил 11 ноябрь куни Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрида Алишер Навоий номидаги маданият ва истироҳат боғида ўтказилган сайёр қабулда жами 89 та фуқаролар қабул қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий суди катта консультанти Акром АРИПОВ хабар қилди.

Қабул қилинган фуқароларнинг 32 таси жиноят ишлари бўйича, 29 таси фуқаролик ишлари бўйича, 27 таси маъмурий ишлар бўйича ва 1 таси иқтисодий ишлар бўйича судларга оид мурожаатни ташкил этди. Шундан 24 та фуқаронинг оғзаки мурожаати, 65 та фуқаронинг ёзма мурожаати қабул қилинди.
Жами 89 та мурожаатдан 24 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилди, 65 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилиб, қаноатлантирилди.
17 та мурожаат бўйича аризалар Олий суд томонидан назорат тартибида ва вилоят судларига таалуқлиги бўйича ҳал қилиш учун қабул қилинди ва барчаси қаноатлантирилиб, тегишли судлов хайъатларига кўриб чиқиш учун ўтказилди.

48 та мурожаат қуйидагича ижобий ҳал қилинди:
- Жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон шаҳар суди томонидан 9 та, Каттақўрғон туман суди томонидан 3 та, Пахтачи туман суди томонидан 9 та, жами 21 нафар шахс жазони ўташдан муддатидан олдин озод қилинди;
- 6 нафар фуқаролар ташаккурнома билдирди;
- 1 нафар мурожаат жойида қаноатлантирилиб, суд қарори берилди;
- Шунингдек, 20 нафар шахсга нисбатан қўзғатилган маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ишлар сайёр суд мажлисида кўрилиб, уларнинг мурожаати қаноатлантирилиб, МЖтКнинг 271-моддаси 1-қисми ва МЖтКнинг 21-моддасига асосан маъмурий жавобгарликдан озод қилинди.
Шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари И. Муслимов томонидан 2020 йил 10 ноябрь куни Самарқанд туманида ўтказилган сайёр қабулида мурожаат қилган Б. Баҳронбековнинг онаси Ф.Бобоқуловага оид жиноят иши бўйича мурожаат қилган бўлиб, ушбу иш бўйича чиқарилган суд ҳукми ижросини вақтинчалик тўхтатиб туриш ҳақидаги важи қаноатлантирилиб, суд ҳукми ижроси жойида тўхтатилди.

Қолаверса, кеча - 11 ноябрь куни Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманидаги Марказий истироҳат боғида ҳам сайёр қабул ўтказилди. Унда жами 59 та фуқаролар қабул қилинди.
Қабул қилинган фуқароларнинг 30 таси жиноят ишлари бўйича, 21 таси фуқаролик ишлар бўйича, 7 таси маъмурий ишлар буйича, 1 таси иқтисодий ишлар бўйича судларга оид мурожаатларни ташкил этди. Шундан 28 та фуқаронинг оғзаки мурожаати, 31 та фуқаронинг ёзма мурожаатлари қабул қилинди.
Жами 59 та мурожаатлардан 28 таси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, 31 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилиб, мурожатлар қаноатлантирилди.
7 та мурожаат бўйича аризалар Олий суд томонидан назорат тартибида ва вилоят судлари таалуқлиги бўйича хал қилиш учун қабул қилинди, ушбу мурожаатларнинг барчаси қаноатлантирилиб, тегишли судлов хайъатига кўриб чиқиш учун ўтказилди.

24 та мурожаат қуйидагича ижобий ҳал қилинди:
- Жиноят ишлари бўйича Қўшработ туман суди томонидан 4 та, Иштихон туман суди томонидан 7 та, Пайариқ туман суди томонидан 6 та, жами 17 нафар шахс жазони ўташдан муддатидан олдин озод қилинди;
- 2 нафар фуқаролар ташаккурнома билдирди;
- 1 нафар мурожаат жойида қаноатлантирилиб, судланганлик ҳолати тугатилди;
- Шунингдек, 4 нафар шахсга нисбатан қўзғатилган маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ишлар сайёр суд мажлисида кўрилди, уларнинг мурожаати қаноатлантирилиб, МЖтКнинг 21-моддасига асосан маъмурий жавобгарликдан озод қилинди.






