Янги коронавируснинг гриппдан асосий фарқлари бу таъм ва ҳид сезиш қобилиятининг йўқолиши ҳамда нафас қисиши ҳисобланади. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти хабар берган.
ЖССТ грипп ва янги коронавирус инфекциясида ўхшаш белгилар мавжудлигини ҳам айтган.
"Масалан, йўтал, тумов, томоқ оғриғи, иситма, чарчоқ кабилар гриппда ҳам, коронавирусда ҳам кузатилади. Бироқ, СOVID-19да таъм ва ҳид сезиш қобилияти йўқолиши, нафас қисиши каби қўшимча аломатлар бўлиши мумкин", дейилган ЖССТ маълумотида.
Шунингдек, ташкилот нафас қисиши, иштаҳа йўқолиши, кўкрак қафасидаги доимий оғриқ, иситманинг 38 даражадан юқори бўлиши каби белгилар коронавируснинг оғир туридан далолат эканлигини таъкидлаган.
Маълумот учун, дунёда коронавирусга чалинганлар 52 миллиондан ошган. 36 миллиондан кўп бемор соғайиб кетган. 1,2 миллион одам вирус қурбони бўлган.
25.01.2023, 11:28
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Гебрейесус 2022 йилнинг декабрь ойидан буён дунёда коронавирус қурбонлари сони ортиб бораётганини маълум қилди. Бу ҳақда ССВ матбуот...23.01.2023, 11:20
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг иммунизация ва вакцинация масалалари бўйича директори Кейт О’Брайен коронавирусга қарши эмлаш воситалари самарадорлиги ва хавфсизлиги ҳақида баёнот берди. Бу ҳақда ССВ...05.01.2023, 11:00
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълум қилишича, “омикрон” штаммининг янги XBB.1.5 субварианти 29 мамлакатда рўйхатга олинди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда. Маълум қилинишича, бу...23.12.2022, 20:25
20 декабрь куни бир кунда Хитойда 37 миллион киши коронавирус билан касалланди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги Хитой соғлиқни сақлаш миллий комиссиясининг ёпиқ йиғилишига таяниб хабар...