АсосийJamiyat

Уфадан Тошкентга чартер қатнов амалга оширилади

'Уфадан Тошкентга чартер қатнов амалга оширилади'ning rasmi

2020 йил 22 ноябрда Уфадан Тошкентга чартер қатнов амалга оширилади.

Россия Федерациясининг шаҳарларидан Ўзбекистонга ҳаво қатновига Ўзбекистон Республикаси, Россия Федерацияси, Қозоғистон ва Қирғизистон фуқароларига ПЗР текширувидан ўтганлиги тўғрисидаги маълумотномани (қатнов жўнашидан олдин камида 72 соатдан кўп бўлмаган муддатда амал қилувчи) мажбурий равишда тақдим этиш шарти билан рухсат берилади.  

ПЗР маълумотномасига эга бўлмаган йўловчилар парвозга қўйилмайди.

Авиачипталарни авиакомпания веб-сайтидан, шунингдек, «Uzbekistan airways» АЖнинг энг яқин савдо офисларидан ёки йўловчиларинг ўзларининг минтақасидаги савдо агентларидан сотиб олиш мумкин, деб  хабар беради «Uzbekistan airways» авиакомпанияси матбуот хизмати. 

 

 

Бошқа янгиликлар