АсосийJamiyat

Хивада тадбиркор фойдасига 176 млн сўм қарздорлик ундириб берилди

'Хивада тадбиркор фойдасига 176 млн сўм қарздорлик ундириб берилди'ning rasmi

МИБнинг Хива тумани бўлими иш юритувида Урганч туманлараро иқтисодий судининг ижро варақаларига асосан қарздор “RAVNAQ YOL TAMIR QURILISH” МЧЖдан ундирувчи “SHARQ-GO`ZALI” МЧЖ фойдасига 176 629 997 сўм қарздорлик ундириш тўғрисидаги ижро мавжуд бўлган.  

Мазкур ижро ҳужжатлари бўлим иш юритувига келиб тушгандан сўнг, давлат ижрочиси томонидан белгиланган тартибда “ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинган.

Қарздор томонидан ихтиёрий муддатда ижро ҳужжати талаби бажарилмаганлиги сабабли, ушбу ижро ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида қарздорнинг банкдаги ҳисоб рақамлари аниқланиб, давлат ижрочиси томонидан инкассо топшириқномаси қўйилди ҳамда қарздорга тегишли бўлган мол-мулклар хатланди.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида қарздордан ижро варақаларда кўрсатилган 176 629 997 сўм қарз суммаси тўлиқ ундирилиб, тадбиркорлик субъектлари фойдасига йўналтирилиши таъминланди.

    Бошқа янгиликлар