1

Наманганда ўсмир йигит севган қизини рашқ қилиб жиноятга қўл урди(фото)

ЖИНОЯТ 12.11.2020, 20:55
Теглар: ​Наманган
Наманганда ўсмир йигит севган қизини рашқ қилиб жиноятга қўл урди(фото)

Наманган вилояти. Жиноят иши ҳужжатларига кўра, вояга етмаган (16 ёшли) Хамидулло Р. 2020 йилнинг 07 ноябрь куни соат 22:30 ларда Наманган шаҳар “Сохил” МФЙ ҳудудида бўла туриб мактабдоши, вояга етмаган (17 ёшли) Ғиёсиддин Н. билан “Нега мени яхши кўрган қизимга СМС жўнатдинг” деб, ўзаро жанжаллашиб, уни қорин соҳасига пичоқ билан бир маротаба қасддан уриб, тан жароҳати етказган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.

Ҳодиса содир бўлган жойга зудлик билан етиб борган тергов-тезкор гуруҳи, жойни кўздан кечириб, Бодомзор кўчасидан оқиб ўтувчи ариқ бўйидан тан жароҳати етказишда фойдаланган бир дона ёғоч сопли ошхона пичоғи ҳамда ҳодиса жойдаги қон доғларига ўхшаш доғларни аниқланиб процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.

Тиббий маълумотномага кўра, жабрланувчининг баданида қориндаги санчилган, кесилган тарзидаги жароҳати бўлиб, чарви инвентаризацияси, жароҳатидан қон сизиб чиқиши кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳар бўйича ИИО ФМБ 2-сонли ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан фуқаро Хамидулло Р., га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми (жабрланувчининг ўлишига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилганган.

Бироқ, жорий йилнинг 09 ноябрь куни кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан жабрланувчи касалхонанинг жонлантириш бўлимида олган оғир тан жароҳати оқибатида вафот этган. 

Ҳозирда Хамидулло Р.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми “Д” банди билан айблов эълон қилиниб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, натижаси ҳақида қўшимча ахборот берилиши таъминланади.

Шарҳлар

“Iphone 14pro” сотилади дея фуқароларни чув тушириб келган йигит ушланди

25.04.2024, 23:10

“Iphone 14pro” сотилади дея фуқароларни чув тушириб, бошланғич тўлов сифатида 1.900.000 сўм олган йигитнинг қилмишларига чек қўйилди. Бу ҳақда Киберхавфсизлик маркази хабар берди.Наманган вилояти, Янгиқўрғон...
⚡️Наманганда чақалоқ ЙПХ автомобилида туғилди (видео)

24.01.2023, 10:05

Наманганда аёл ЙПХ автомобилида туғуруқхонага олиб кетилаётганида фарзандини дунёга келтирди. Бу ҳақда ЙҲХХ матбуот хизмати хабар бермоқда.Маълум қилинишича, 4P-112 Фарғона халқа автомобиль йўлининг 20 километрида...
Наманганда “Nexia-2” каналга тушиб кетди (видео)

04.01.2023, 12:40

Наманган вилояти Чортоқ тумани "Айқирон" МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи катта Наманган каналига “Nexia-2” русумли автомобил ҳайдовчиси ноқулай об-ҳаво туфайли бошқарувни йўқотиб, тушиб кетди. Бу ҳақда...
Наманганда "Lacetti" келиб урилган "Ваз 2107" ёниб кетди. Вафот этганлар бор

27.08.2022, 13:25

Наманганда содир бўлган ЙТҲ ўлим билан якунланди. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда. Маълум қилинишича, кеча, 27 август куни соат 03:45ларда 4Р-112 "Фарғона...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1