АсосийJamiyat

Айни соатгача Ўзбекистонда қанча ҳолатда коронавирус қайд этилгани маълум қилинди

'Айни соатгача Ўзбекистонда қанча ҳолатда коронавирус қайд этилгани маълум қилинди'ning rasmi

020 йил 12 ноябрь соат 19:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 69 560 (+85) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг: 83 нафари Тошкент шаҳрида, 2 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Бугун айни пайтга қадар: Қорақалпоғистон Республикасида 3 нафар,  Андижон вилоятида 9 нафар,

Жиззах вилоятида 6 нафар, Қашқадарё вилоятида 4 нафар, Наманган вилоятида 10 нафар,  

Сурхондарё вилоятида 7 нафар, Фарғона вилоятида 2 нафар, Хоразм вилоятида 10 нафар,

Тошкент вилоятида 29 нафар, Тошкент шаҳрида 62 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб, юртимизда 66 814 (+142) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.

Ҳозирда мамлакатимизда 2 153 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

    Бошқа янгиликлар