АсосийJamiyat

Президент фармони: Бирламчи тиббий-санитария ва соғлиқни сақлашнинг янги модели жорий этилади

'Президент фармони: Бирламчи тиббий-санитария ва соғлиқни сақлашнинг янги модели жорий этилади'ning rasmi

Президент фармонига кўра, аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатишнинг сифати, самарадорлиги ва оммабоплигини ошириш, тиббиёт ходимларининг жамиятдаги ўрни ва мақомини кучайтириш мақсадида:  

“Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  Президент фармони;  

“Соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этишнинг янги модели ва давлат тиббий суғуртаси механизмларини Сирдарё вилоятида жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори;

“Тиббий профилактика ишлари самарадорлигини янада ошириш орқали жамоат саломатлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 10 ноябрь куни “Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Президент қарори имзоланган эди.

Расмий ҳужжатлар мазмуни билан кейинги хабарларимизда батафсил маълумот бериб борамиз.

    Бошқа янгиликлар