АсосийJamiyat

Нега пандемия шароитида ҳам чегаралар тўлиқ ёпилмади? ДХХ масъули жавоб берди

'Нега пандемия шароитида ҳам чегаралар тўлиқ ёпилмади? ДХХ масъули жавоб берди'ning rasmi

Мазкур саволга бугун АОКА пресс-холида бўлиб ўтган Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари бошқарма бошлиғи ўринбосари Абдулҳамид Абдураҳмонов иштирокида ўтказилган брифингда жавоб қайтарилди.

—  Ҳаммага маълум, жуда кўп юртдошларимиз хорижий давлатларга даромад топиш мақсадида чиқиб кетишган. Лекин пандемия даврида баъзи корхона ва иш берувчилар ўз фаолиятини тўхтатганлиги сабабли ушбу фуқаролар хорижий давлатлар ҳудудида оғир шароитда қолиб кетди ва юртимизга ўз вақтида қайта олмади. Шу сабабли уларни автомобил ўтказиш пунктлари орқали ҳамда темир йўл ва ҳаво кемаларида ташкил этилган чартер рейслари ёрдамида олиб келинди.

Шунингдек, Ўзбекистон иқтисодиётига пандемиянинг таъсирини камайтириш мақсадида ташқи савдо юкларини ташишга жалб этилган ҳамда хорижий давлатлар ҳудудидаги хўжалик объектларимизга хизмат кўрсатувчи фуқароларнинг Давлат чегараси орқали ҳаракатланиши тўхтатилмади, изоҳлади масъул.

    Бошқа янгиликлар