АсосийJamiyat

Чегарадан ўтишга рухсат берилган бўлсада, нега чегарадан ўтиб бўлмаётганлигига изоҳ берилди

'Чегарадан ўтишга рухсат берилган бўлсада, нега чегарадан ўтиб бўлмаётганлигига изоҳ берилди'ning rasmi

"Махсус комиссия баёнига асосан 1 октябрь кунидан бошлаб чегарадан ўтишга рухсат берилган. Лекин ҳозиргача чегарадан ўта олмаяпмиз. Сабабини тушунтириб берсангиз."

Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари томонидан ушбу саволга қуйидагича жавоб берилди:

" ➖ Давлат чегараси орқали ўтказиш бир давлатнинг эмас, балки икки томоннинг рухсати билан амалга оширилишини ҳисобга олган ҳолда Ташқи ишлар вазирлиги қўшни давлатлар билан бу борада бир қатор тадбирлар ўтказди.

 Ташқи ишлар вазирлиги ҳамкорлигида, шунингдек, қўшни давлатлар чегара қўшинлари билан келишган ҳолда Давлат чегарасидан фуқароларни ўтказиш масаласида баъзи натижаларга эришилди.

Жумладан, жорий йилнинг 1 сентябридан Қирғизистон Республикаси билан чегарадаги ўтказиш пунктлари фаолияти тикланди, 16 октябрь кунидан — Афғонистон Ислом Республикаси, 23 октябрь кунидан — Қозоғистон Республикаси билан чегарада маълум бир тоифадаги фуқароларнинг ҳаракатланишига рухсат берилди.

Туркманистон томони эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, киритилган чекловларни ўзгаришсиз қолдириш фикрини билдирди. Тожикистон томони ҳозирда ушбу масалани кўриб чиқмоқда.

️ Шунингдек, Республика махсус комиссиясининг тегишли қарорига асосан, темир йўл ва ҳаво транспортида мунтазам рейслар хорижий давлатлар билан келишган ҳолда йўлга қўйилишига рухсат берилган." 

 

    Бошқа янгиликлар