АсосийJamiyat

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати 0 даражага тушади. Айрим ҳудудлар қорга бурканади

'Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати 0 даражага тушади. Айрим ҳудудлар қорга бурканади'ning rasmi

Синоптикларни маълум қилишича, кеча юртимиз ҳудудига Волгабўйи ҳудудларидан совуқ ва нам антициклон кириб келиши натижасида ҳудудларнинг катта қисмида ёмғир, тоғли ҳудудларда эса ёғингарчилик (ёмғир, қор) га сабаб бўлди. Республика бўйлаб жойларда ёғингарчилик кучли бўлди. Фақат Ўзбекистоннинг шимоли — ғарбий туманларида об-ҳаво ёғингарчиликларсиз бўлди.

Бугун ёмғир фақат Фарғона водийси вилоятларида кечқурунга келиб Сурхондарё вилоятларида сақланиб қолади. Қолган ҳудудларда эса ёғингарчиликлар кузатилиши эҳтимолдан йироқ. Ҳаво ҳарорати 6-11 даража атрофида, ўртача меъёрлардан 5-7 даражага пастдир.

14-15 ноябрь кунлари республика ҳудудига Урал районларидан совуқ ҳаво кириши кутилмоқда. 14 ноябрда Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида, 15 ноябрда Тошкент, Жиззах, Сирдарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида қисқа муддатли ёғингарчилик (ёмғир, қор), қолган ҳудудларда эса ёмғир кузатилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача етиши мумкин.

Дам олиш кунларида ҳаво ҳарорати кечаси 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 1-3 даража совуқ, шимолий ҳудудларимизда эса 4-9 даража совуқ бўлади, кундузи эса 6-11 даража илиқ бўлади, бу ўртача меъёрлардан 5-7 даражага пастдир.

    Бошқа янгиликлар