АсосийJamiyat

1 январдан телефонга олинган тасвирлар видеорегистраторларникига тенглаштирилади

'1 январдан телефонга олинган тасвирлар видеорегистраторларникига тенглаштирилади'ning rasmi

Ҳукумат қарорига  кўра:

2021 йил 1 январдан видеокузатув ва тасвирга олиш техника воситалари ҳамда мобиль қурилмалар орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилиши ҳолатлари акс этган видеоёзувлар ҳам махсус техника воситалари орқали қайд этилган видеоёзувларга тенглаштирилади.

Бунда, ушбу видеоёзувлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

 Ҳозирда автотранспорт воситаларига ўрнатилган видеорегистраторлар орқали қайд этилган видеоёзувлар махсус техника воситалари орқали қайд этилган видеоёзувларга тенглаштирилган.

Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

    Бошқа янгиликлар